Мингбулоқ тумани Навоий ММТП ҳудудидаги "Аминжон Хасанов" фермер хўжалиги дала майдонида 2022 йил ҳосили учун экилган чигит майдонларида биринчи комлекс ишлов ўтказиш бўйича вилоят кўргазмали семинари ташкил этилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари, тегишли вилоят ва туман ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.
Тадбирда культуватция, чуқур юмшатиш, ўғитлаш, заракунанда ва хашоратларга қарши курашиш, ягоналаш, дала четларига ошқовоқ экиш, оилавий пудрат ташкил этиш ва бошқа масалалар кўтарилди.
@mingbuloq_hokimligi









